«Олмазор» метросидан Сергели даҳасигача тезюрар трамвай йўли қурилади
Тошкент меъморчилик ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Рустам Раҳматуллаев «Народное слово» газетасига берган интервьюсида маълум қилишича, «Олмазор» метросидан (собиқ «Собир Раҳимов») Сергели даҳасигача тезюрар трамвай йўли қурилади.
Рустам Раҳматуллаевнинг айтишича, ушбу лойиҳа транспорт билан боғлиқ вазиятни анча яхшилайди. У қурилиш ишлари бошланишининг аниқ муддатларини келтирмаган.
«Йўлларни бўшатиш» учун шаҳар ташқарисидаги 9та транспорт автобекати Тошкент чегараларига кўчирилиши ҳам кўзда тутилган. Етиб келган йўловчилар у ердан йўлни шаҳар транспортида давом эттиришлари мумкин бўлади», дейди Рустам Раҳматуллаев.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳокимлиги Роҳатга қадар давом этувчи трамвай йўли лойиҳасини бекор қилгани ҳақида хабар берилганди.
Манба: Kun.uz