Ўзбекистон президенти сайловида Шавкат Мирзиёев 88,61 % овоз олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев ғолиб деб эълон қилинди. Марказий Сайлов Комиссиясининг хабарига кўра, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир, Ўзбекистон либерал демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга қатнашган сайловчиларнинг 15 906 724 нафари овоз берган.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Сарвар Отамуратов 421 минг 55 нафар -2,35 фоиз, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Хатамжон Кетмонов 669 минг 187 нафар - 3,73 фоиз, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан Наримон Умаров 619 минг 972 нафар - 3,46 фоиз овоз тўплади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига кўра, овоз бериш тўхтатилган соат 20:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон Президенти сайловида овоз берган сайловчилар сони 17 миллион 941 минг 955 нафарни ёки рўйхатга Ўзбекистон олинган барча фуқароларнинг 87,83 фоизини ташкил этди.